Дори воситалари
Дунё
ФАРМАКОЛОГИК НАЗОРАТ
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЮҚОРИ СИФАТЛИ, САМАРАЛИ ВА ХАВФСИЗ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ “КУСУМ” КОМПАНИЯСИ ГУРУҲЛАРИНИНГ ЭНГ МУҲИМ УСТУВОРЛИГИ ҲИСОБЛАНАДИ
“Кусум” компаниялари гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилган дори-дармонларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш учун биз фармакологик назорат тизимини яратдик ва доимий равишда такомиллаштирмоқдамиз. Агар дори воситаларини истеъмол қилиш нохуш реакцияларга олиб келса ва / ёки самара бўлмаса (бундан кейин НР / СБ), дарҳол шифокорга мурожаат қилинг*.
«Кусум» компаниялар гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилган дори-дармонларни тиббий мақсадларда ишлатишда НР ва / ёки СБ нинг юзага келиши тўғрисида хабар бериш учун қуйидаги хабар-картасини тўлдиринг. Тақдим этилган маълумотлардан фақат ўзи ишлаб чиқарган дори-дармонларнинг хавфсизлигини назорат қилиш, таҳлил қилиш ва ҳисобот бериш учун фойдаланиш мумкин. Биз бирон бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини ва диққат билан кўриб чиқилишини кафолатлаймиз.
*Юқоридаги ҳолатлар бўйича маълумотларни юбориш, шунингдек ушбу масалалар бўйича маслаҳат олиш учун “Кусум” компаниялари гуруҳининг фармакологик назорат бўлимига мурожаат қилинг.
"Baraka Dori Farm" МЧЖ ХК
Адрес:
91 Тошкент, Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 100022, Ўзбекистон
Факс:
Email:
Сиз бизга тақдим этган барча маълумотлар махфий бўлиб, ошкор этилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно..