Сувсиз лимон кислотаси --1197,0 мг; сувсиз натрий цитрати ---835,50 мг; калий бикарбонати - 967,50 мг.
Сийдик чиқариш йўлларида сийдик кислотаси тошлари литолизи ҳамда уларнинг бирламчи ва иккиламчи пайдо бўлишини профилактика қилиш; аралаш урат-оксалат тошлари литолизи; кальций-оксалат тошларини ўзгартириш (янги тошлар такрорий пайдо бўлиши ва қолдиқ фрагментлар ўсишини бартараф этиш); цитостатик даволаганда урикозурик препаратларни қабул қилганда сийдик ишқорланиши; цистеин тошлари бўлган пациентларда, шунингдек фосфатолитиаз билан кечувчи буйрак каналчали ацидозда, гиперурикемияни даволашга қўшимча сифатида, ксантиноксидаза ингибиторлари қўлланилиши (масалан, подагра); тери кечки порфириясини мажмуавий симптоматик даволаш таркибида адъювант сифатида қўлланилади.