Дори воситалари
Дунё
БАНБАКТ
Дори воситаси шакли :
Вагинал суппозиторийлар
AТС даражаси :
Гинекологик инфекцияга қарши препарат ва антисептик восита
Таъсир кўрсатувчи модда :
Клиндамицина фосфат
Таркиби :

Клиндамицин фосфат 100 мг клиндамицинга эквивалент

Қўлланилиши:

Банбакт® суппозиторийлари ҳомиладор бўлмаган аёлларда бактериал вагинозни 3 кунлик даволаш сифатида тавсия этилган.Банбакт® суппозиторийлари ҳомиладор бўлмаган аёлларда бактериал вагинозни 3 кунлик даволаш сифатида тавсия этилган.Изоҳ: Ушбу тавсия мақсадида, бактериал вагинознинг клиник ташхиси, одатда, қиндан гомоген ажралмалар мавжудлиги билан аниқланади, улар:‒ 4,5 дан кўпроқ рН га эга;‒ 10% калий гидроксид эритмаси (KOH) билан аралаштирилганда аминнинг “балиқ” ҳиди ажратилади;‒ микроскопик тадқиқотда таркибида “муҳим” ҳужайраларни сақлайди. Бактериал вагиноз ташхиси билан мувофиқлашадиган Грам бўйича бўяш натижалари қуйидагиларни ўз ичига олади: ‒ сезиларли пасайган ёки мавжуд бўлмаган Lactobacillus морфологияси; ‒ Gardnerella морфотипи устунлиги; ‒ кам сонли лейкоцитлар ёки уларнинг мавжуд бўлмаганида қўлланилади.