Дори воситалари
Дунё
ФЛУТИСАЛ
Дори воситаси шакли :
Қаттиқ желатинли капсулалар
AТС даражаси :
Нерв тизими касалликларини даволаш учун препаратлар. Психоаналептиклар. Антидепрессантлар. Серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторлар. Флуоксетин.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Флуоксетин
Таркиби :

Флуоксетин гидрохлориди 20 мг флуоксетинга эквивалент

Қўлланилиши:

Катта ёшдаги пациентлар
Катта депрессив эпизодлар.
Обсессив-компульсив бузилиш.
Булимик невроз: Флутисал® назоратсиз овқатланишни камайтириш учун психотерапияга қўшимча сифатида ва ичакларни тозалаш мақсадида тавсия этилган.
8 ёш ва ундан катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар
Ўртача ва оғир даражали катта депрессив эпизодлар, депрессия 4-6 та сеансдан сўнг психологик терапияга жавоб бермаган ҳолатларда. Ўртача ёки оғир даражали депрессия бўлган болаларга ёки ёш пациентларга антидепрессантлар фақат бир вақтда психологик терапия билан биргаликда буюрилади.