Дори воситалари
Дунё
ПОЛИМИК
Дори воситаси шакли :
Таблеткалар
AТС даражаси :
Тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар, мажмуавий антибактериал препаратлар.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Офлоксацин, орнидазол.
Таркиби :

Офлоксацин 200 мг, орнидазол 500 мг

Қўлланилиши:

Полимик® препаратнинг таркибий моддаларига сезувчан қўзғатувчилар (микроорганизмлар ва бир ҳужайрали содда организмлар) туфайли пайдо бўлган қуйидаги аралаш инфекцияларни даволаш учун тавсия этилган:­

- Сийдик йўли тизими касалликлари: ўткир даражали ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, жарроҳлик инфекциялари, таносил йўлларининг оғирлашган ёки қайталанувчи инфекциялари, гинекологик касалликлар; ­

- пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадлар ва бошқа микроорганизмлар томонидан қўзғатилган жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар; ­

- қорин бўшлиғи ва ўт йўллари аъзоларининг юқумли касалликлари, шунингдек амебиаз – амёбали ичбуруғ, ичакдан ташқари шакллари, айниқса, жигарнинг амёбали йиринглаши, лямблиоз ва ичтерлама, сальмонеллез, шигеллез каби бошқа юқумли касалликлар;­

- оғиз бўшлиғи инфекциялари, ўткир даражали некротик ярали гингивит; ­

- иммун танқислиги бўлган пациентларда ёки нейтропения бўлган пациентларда юқумли касалликлар асоратларини профилактика қилиш; жарроҳлик инфекцияларини, айниқса, гастроэнтерологияда операциядан олдинги тайёргарлик ёки операциядан кейинги даволашда қўлланилади.