Фаол модда: прамипексол дигидрохлориди моногидрати – 0,25 мг ёки 1,0 мг; ёрдамчи моддалар: маннитол 35 (Pearlitol 50C), маккажўхори крахмали, повидон (PVPK30), повидон K90 (PVPK90), магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, тозаланган сув.
Прамисум® препарати катта ёшдаги пациентларда Паркинсон идиопатик касаллигининг белгилари ва симптомларини монотерапия сифатида (леводопасиз) ёки леводопа билан комбинацияда даволаш учун, яъни бутун касаллик давомида леводопанинг таъсири кучсизланганида ёки доимий бўлмаганида ва терапевтик самарасини ўзгаришлари (дозани охири ёки “уланган-узилган” тебранишлари) пайдо бўладиган кечки босқичларгача қўлланш кўрсатилган.
Прамисум® препарати катта ёшдаги пациентларда ўртача ва оғир даражадаги идиопатик безовта оёқлар синдромини прамипексол таъсир этувчи моддасини 0,54 мг дан юқори бўлмаган дозалари (прамипексол дигидрохлориди моногидрати 0,75 мг ли тузи шаклида) билан симптоматик даволаш учун кўрсатилган (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).